Самарқандда ўтган саккиз ойда 14 мингтадан зиёд никоҳ қайд этилди

Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг саккиз ойи давомида 14 минг 282 та никоҳ қайд этилди.

Шунингдек, 2020 йилнинг саккиз ойида ФҲДЁ органларида қайд этилган никоҳлар сони бўйича 5 та ҳудуд юқори ўринларни эгаллаган:

  • Фарғона — 15 611 та;
  • Самарқанд — 14 282 та;
  • Қашқадарё — 14 261 та;
  • Aндижон — 13 029 та;
  • Тошкент вилояти — 13 011 та.

Маълумот учун, 2019 йилда Самарқандда 32 224 та никоҳ қайд этилган. Шу билан бирга вилоятда январ ойида 841 оила қонуний никоҳдан ўтмай, шаръий никоҳ билан яшаб келганлиги аниқланган. Бундай оилалар биргина Самарқанд шаҳрида 128 тани ташкил этган.

Маълумот ўрнида, 2019 йил вилоят бўйича 3 191 та, жумладан, Самарқанд шаҳрида 600 та оилавий ажрим юзага келган. Ушбу ажримларга тўйларни ортиқча сарф-харажат, дабдаба билан ўтказилгани ҳам сабаб бўлган.

Аввалроқ Ўзбекистонда никоҳланувчи келин-куёвга қўшфамилияликка рухсат берилгани, Самарқандда 2020 йилнинг биринчи чорагида 233 та оила яраштирилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар