Самарқанддаги 38 та мактабда 14 сентябрдан ўқиш бошланди

Самарқанд вилоятидаги 38 та мактабда 14 сентябрдан анъанавий таълим тарзида ўқиш бошланди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси

Фото: Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси

Бошқарма 14 сентябрдан анъанавий таълим бошланадиган мактаблар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, қуйидаги мактабларда 14 сентябрдан ўқувчилар мактабга бориб таълим олишни бошлайди:

  • Каттақўрғон шаҳрида — 2, 3 ва 5-сонли мактаблар;
  • Булунғурда — 2-сонли мактаб;
  • Иштихонда — 7 ва 26-сонли мактаблар.
  • Каттақўрғон туманида — 2, 17, 20, 27, 36, 41, 50, 56 ва 93-сонли мактаблар;
  • Нарпайда — 50 ва 61-сонли мактаблар;
  • Оқдарёда — 20 ва 12-сонли мактаблар;
  • Пастдарғомда — 51-сонли мактаб;
  • Пахтачида — 2 ва 17-сонли мактаблар;
  • Самарқанд туманида — 2, 4, 6, 10, 13, 14, 16, 21, 25, 33, 34, 36, 39, 43, 44 ва 54-сонли мактаблар.

Фото: Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси

Фото: Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси

Аввалроқ Ўзбекистонда 14 сентябрдан анъанавий шаклда фаолиятини бошлайдиган мактаблар сони, Бухорода 14 сентябрдан 17 та мактабда анъанавий таълим бошланиши маълум қилинган эди.

Янгиликлар