«Ўзгидромет» синоптиклари фуқароларни сел келиши ҳақида огоҳлантирди

«Ўзгидромет» 17—19 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғир туфайли Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел ва сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Ушбу тоғли ва тоғ олди ҳудудларда яшовчи фуқароларга китулиётган сел туфайли, эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида.

Сурхондарё вилояти: Сариасий, Узун, Олтинсай, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчин, Қумқўрғон ва Музработ туманларида.

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшробод, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой ва Иштихон туманларида.

Навоий вилояти: Хатирчин, Навбаҳор, Нурота, Қанимех ва Карманин туманларида.

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф-Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманларида.

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида.

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманларида.

Фарғона вилояти: Сўх, Шохимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида.

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳарларида.

Янгиликлар