Жиззах истироҳат боғида экология вазирлиги 5 мингта шарни йўқ қилди

Жиззах вилоятида учирилиши режалаштирилган 5 минг дона шар экология вазирлиги ҳодимлари томонидан йўқ қилинди.

Яқинда ижтимойи тармоқларда, Жиззах вилояти «Наврўз» истироҳат боғида 5 минг дона шар учирилиши ҳақида ҳабар тарқаган эди. Шундан сўнг, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ишчи гуруҳи Миллий гвардия билан биргаликда воқеа жойига етиб бориб, барча шарларни йўқ қилди.

Вазирлик атроф-муҳитни чиқиндилар билан ифлосланишига олиб келадиган пластик ўйинчоқлар, ҳаво шарлари ва бошқа шунга ўхшаш ҳаракатларни қоралайди. Вазирлик бундай ҳолатлар тақиқланганлигини ва жавобгарликка сабаб бўлишини бир неча бор таъкидлайди, — дейилади Экология вазирлиги хабарида.

Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун Экология вазирлиги Ўзбекистонга ҳаво шарларини олиб киришда божхона тўловларини 10 баробарга оширишни таклиф қилди.

Янгиликлар