Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусдан тез ва осон қутулиш йўлини айтди
Соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмонов Сирдарё вилоятининг Оқолтин туман ҳокимлигида қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари, маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан учрашиб, соғлом турмуш тарзининг фойдали жиҳатлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, инсон кунига 5—7 километр юрса, қон-томир касалликлари, юрак хуружи, инсульт каби ҳасталиклардан бутунлай йироқ бўлади. Ортиқча вазн эса касаллик ҳисобланади. Шунингдек, маҳаллалар ўртасида «Энг соғлом маҳалла», «Энг соғлом кўча» танловлари ўтказилиб, ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган фуқароларга турли рағбатлантириш мукофотлари тақдим этилади.
«Коронавирус инфекцияси кишиларнинг соғлиғи, ҳаётига хавф солаётган бир пайтда ҳаммани вирусдан зарарланганда қандай қилиб ундан тез ва осон қутулиш мумкин, деган савол қийнамоқда. Муаммонинг ягона ва энг самарали ечими соғлом турмуш тарзига амал қилишдир.
https://paceptclinic.com/n56h1mg9h
Бу нафақат вирусдан ҳимояланиш, балки узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришнинг ҳам энг асосий қоидаси, талаби ҳисобланади.
http://salagala.cat/9ricaqhjek3
Касалликнинг кучли асоратлари ва ўлим ҳолатлари, асосан, юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ёки ортиқча вазнга эга бўлган, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган, камҳаракат инсонларда учрамоқда. Шуни унутмаслигимиз керакки, касалликнинг енгил кечиши ёшга боғлиқ эмас, катта ёшда бўлса ҳам, тўғри овқатланадиган, жисмоний фаол бўлган, семизлиги ва диабети бўлмаган инсонларда касаллик анча енгил кичади», — деди Aлишер Шодмонов.
Aввалроқ Нурмат Отабеков карантин даврида мактабларда ошхона ва буфетлар ишлаши мумкинлигинлиги ҳақида хабар берилганди.