Икки томонлама пневмония юқумли касалликлар сирасига кирадими? Мутахассис жавоб берди
AОКA залида 9 октябрь, жума куни Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида бирифинг ўтказилди. Унда аҳоли томонидан берилган саволларга жавоб қайтарилди.
Хусусан, аҳоли томонидан «Икки томонлама пневмония юқумли касалликлар сирасига кирадими?» саволи берилганда Севара Убайдуллаева қуйидагича жавоб берди:
«Aслида, икки томонлама пневмония келиб чиқишида вирус, бактериялар ёки замбуруғлар сабабчи бўлади. Вирус, бактерия ёки замбуруғлар келтириб чиқарадиган икки томонлама пневмония касаллиги шу келтириб чиқарувчи инфекция юқиш йўлларига қараб юқумли ҳисобланади. Бугунги кунда вирус касалликлари долзарб бўлиб қолгани боис, биз ҳаво томчи орқали юқувчи касалликлардан кўпроқ хавотирланишни бошладик».
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, бактериялар, замбуруғлар ва оддий ҳужайрали паразитлар ҳам ўз ўрнида юқумли ҳисобланади. Уларнинг юқиш йўли ҳаво томчи орқали бўлмаслиги мумкин, лекин организмга тушган бундай инфекция турлари пневмония каби ўткир касалликларни келтириб чиқаради. Ёки паразитлар инсон организми иммун тизими пасайишини кутиб ётади. Иммун тизими пасайса, бу инфекция жойлашган аъзосини жароҳатлаб касаллик чақиради.
Мавзуга доир:
- Коронавирусга чалинган беморлар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиши керак? Мутахассис жавоб берди
- Мутахассис коронавирусни бошдан кечирган беморларнинг кун тартиби қандай бўлиши кераклиги ҳақида гапирди
- Коронaвирус аломатларини энди сезаётган бемор қайси лаборатор диагностика усулидан ўтиши керак? Мутахассис жавоб берди
Aввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қандай ҳолларда эмлаш мумкин ва мумкин эмаслиги ҳақида маълумот бергани ҳақида хабар берилганди.