Танзила Норбоева Наманганда мажбурий ижро вақтида ўзини ёққан аёл иши бўйича муносабат билдирди (видео)

Сенат раиси Танзила Норбоева халқ депутатлари Янгиқўрғон туман кенгаши сессиясидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мажбурий ижро вақтида ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлган аёл воқеаси бўйича муносабат билдирди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Сенат раиси ўша ҳолатда ижрони кейинга қолдириш ҳолатидан фойдаланиш мумкинлигини ҳамда мажбурий ижро бюроси ҳодимларининг муомала қилишда хатоси бўлганлигини таъкидлаб ўтган.

«Бу ҳолат бўйича балким аёл ноҳақдир. Балки мажбурий ижро бюроси (МИБ) тўғри талабни қўяётгандир. Лекин аёлнинг шу ҳолатини ўрганиш мумкин эди. Масалан, гаплашаётганингизда ҳам кимдир чарчаб қолган, кимдир асабийлашган, бақириб, ўзини тутолмаётган бўлади. Бу унинг айби эмас, саломатлигида қандайдир муаммо бўлаётган бўлиши мумкин. МИБ шу масалани ижро қилишни қандайдир ўзининг ички қарори биланми, фармойиши биланми кейинроққа суриб, ҳолат яхшиланганидан кейин яна қайтиб, аёлнинг яқинлари билан ишнинг ижросини қилиши мумкин эди.

Aгар ўша жойда аёл ўзига бензин қўйган бўлса, демак, МИБнинг ҳам муомалада хатоси бор, деган фикрга бордим. Aгар бу ишни МИБ келиб-кетиб, ундан кейин, бир соат ёки бир кундан кейин қилган бўлса эди, у бошқа гап. Бироқ ўшанда ҳолат ёмон бўлиб, аёл асабийлашиб, жиғибийрон бўлганда ҳам яна туриб олиб, талаб қилаверишган бўлса, унда менинг фикрим — МИБ озгина сабр-тоқат қилиб, қайтиб кетиб, ижрони кейинроққа қўйса ҳам бўларди», — дейди Сенат раиси ўз нутқида.

Янгиликлар