Видео: «Tashkent City» ҳудудида қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳридаги «Tashkent City» ҳудудида қурилаётган биноларнинг бирида 4 ноябрь куни қурилиш жиҳозлари сақланаётган 15 квадрат метр майдон ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 4 ноябрь, чоршанба куни соат 15:37 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси диспетчерлик хизматига мурожаат келиб тушган. Хабарда Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётган «Tashkent City»нинг 7-лотида 6 қаватли янги қурилаётган бинонинг 3-қаватида ишчи-хизматчиларнинг вақтинча фойдаланаётган омборхонасида ёнғин содир бўлганлиги айтилган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин ўчириш экипажи соат 15:42 да воқеа жойига етиб борган.Ёнғин соат 15:52 да тўлиқ бартараф этилган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Ёнғин оқибатида 15 квадрат метр майдонда усталарнинг қурилиш жиҳозлари зарар кўрган. Ёнғиндан жарохат олган ҳамда вафот этган фуқаролар йўқлиги маълум қилинди.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги йирик кийим-кечак дўконида ёнғин келиб чиққанди. Ёнғинни бартараф этиш жараёнида 10 дан ортиқ махсус техника жалб қилинган. Ёнғин майдони 1500 квадрат метрни ташкил этганди.

Янгиликлар