Сирдарёда экстремистик гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Гуруҳ аъзолари Telegram мессенжерида виртуал канал ташкил қилиб, у орқали экстремистик ва террорчилик ташкилотларини тарғиб қилувчи аудио ва видеоматериалларни тарқатиб келганлар. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Сирдарё вилоят ИИБ ахборот хизмати
Хабарга кўра, 16 июнь куни Интернет ижтимоий тармоқлари орқали экстремистик ва террорчилик ташкилотлар аъзоларининг таъсирига тушиб, радикал ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланиб келган яширин гуруҳ фаолиятига Сирдарё вилояти Ички ишлар Бошқармаси ва ДХХ вилоят Бошқармаси томонидан чек қўйилди.

Фото: Сирдарё вилоят ИИБ ахборот хизмати
Қайд этилишича, мазкур жиноий гуруҳнинг Мирзаобод тумани ва Янгиер шаҳарларида яшовчи 20 нафар аъзоси қўлга олинган. Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Жиззахда террор гуруҳлар сафига қўшилмоқчи бўлганлар ушланди деб хабар берган эдик.