Тойлоқ ҳокими ўтказган сайёр қабулда 28 та мурожаатнинг биттаси ҳал этилди (фото)

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани «Бирлик» маҳалласида туман ҳокими ўтказган сайёр қабулда 28 та мурожаатнинг биттаси жойида ҳал этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Тойлоқ тумани ҳокими иштирокида «Бирлик» маҳалласида фуқаролар қабули бўлиб ўтган. Қабулда Тойлоқ тумани ҳокими, Халқ қабулхонаси бўлими мудири, сектор раҳбарлари, туман ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишган.

Фото: Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, қабулда уй-жой, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш ва бошқа ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан 28 та мурожаат келиб тушган.

Хабарга кўра, барча мурожаатлар рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган битта мурожаат жойида ҳал этилган. Айримлари ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилган. Муддат талаб этилувчи масалалар тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинган.

Фото: Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нуробод тумани ҳокими иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтганди. Шунингдек, Самарқанд туман ҳокими ўтказган қабулда 12 нафар фуқаро мурожаати ҳал этилганди.

Янгиликлар