Самарқанд туман ҳокими ўтказган қабулда 12 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилди (видео)

Самарқан вилояти Самарқанд туман ҳокимининг қабулида 12 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туман ҳокими Носир Мавлонов «Янги жой» ва «Рустам» маҳаллаларидаги фуқаролар иштирокида қабул ташкил этган.

Фото: Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари корхона-ташкилот раҳбарлари билан биргаликда ўрганилган.

Қай этилишича, қабул давомида 34 нафар фуқаронинг 52 та мурожаати тингланган ҳамда шу жойнинг ўзида 12 та мурожаат ҳал этилган.

Фото: Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, қолган мурожаатларнинг ижроси юзасидан ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилган ва ҳар бир мурожаатнинг ижро муддати белгиланган.

Бундан аввал Ургутда ўтказилган сайёр қабулда 12 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилгани ва Каттақўрғон шаҳри ҳокими ўтказган қабулда салкам 40 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилгани ҳақида хабар берилган эди. Сўнгра Самарқандда сўнгги 12 кунда 4300 дан ортиқ оила муаммолари ўрганилгани ҳамда Эркин Турдимовнинг Қўшработда ўтказган қабулида 294 та мурожаат муҳокама қилингани маълум қилинди.

Янгиликлар