Каттақўрғон шаҳри ҳокими ўтказган қабулда салкам 40 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди (фото)

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова 2 октябрь куни ўтказган сайёр қабулда қарийб 40 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида ўтказилган қабул давомида 40 га яқин фуқаронинг мурожаати қабул қилинган. Уларнинг 5 таси соғлиқни сақлаш, 6 таси уй-жой, 4 таси кредит, 4 таси моддий аҳволини яхшилаш, 5 таси ишга жойлаштириш ва бошқа турли масалаларни ўз ичига олади.

Фото: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қабул давомида барча масалалар Халқ қабулхонаси, тегишли идора ва ташкилотларнинг масъуллари иштирокида кўриб чиқилган. Мутасаддиларга уларни ҳал этиш борасида тегишли топшириқлар берилган.

Фото: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилган. Фуқароларнинг соғлиғини тиклаш, моддий ёрдам олиш ва ишга жойлашиш юзасидан қилинган мурожаатлар шаҳар соғлиқни сақлаш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ижросини таъминлашга қаратилган. Муддат талаб қиладиган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинган.

Аввалроқ Каттақўрғонда шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўтказган қабулда икки нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилгани ҳақида хабар берилган.

Шунингдек, Ургутда Самарқанд вилоят прокурори ўтказган қабулда 44 та мурожаат ва Шаҳрихонда вилоят прокурори ўтказган қабулда 18 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Андижон шаҳар ҳокими ўтказган қабулда уйи йўқ фуқарога уй берилиши ҳамда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасида ўтказилган қабулда 18 та мурожаат тинглангани маълум қилинди.

Янгиликлар