Каттақўрғонда шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўтказган қабулда икки нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри солиқ инспекцияси бошлиғи ўтказган қабулда 2 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, шаҳар Халқ қабулхонаси ҳамда 4-сектори раҳбари томонидан тасдиқланган график асосида 30 сентябрь, чоршанба куни «Меҳржон» МФЙ биносида сайёр қабул ташкил этилган.

Фото: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур сайёр қабулда шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Дамир Ашуров иштирок этган.

Фото: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қабулда 10 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилинган. Шунингдек, мурожаатларнинг 2 таси ижобий ҳал этилган. Бундан ташқари, 3 фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилган ҳамда 5 та мурожаат тегишли муддатларда ҳал этиш учун назоратга олинган.

Фото: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Ургутда Самарқанд вилоят прокурори ўтказган қабулда 44 та мурожаат ва Шаҳрихонда вилоят прокурори ўтказган қабулда 18 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Андижон шаҳар ҳокими ўтказган қабулда уйи йўқ фуқарога уй берилиши ҳамда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасида ўтказилган қабулда 18 та мурожаат тинглангани маълум қилинди.

Янгиликлар