Тошкентда коронавирусга чалинган эркак вафот этди

Тошкент шаҳрида бир нафар эркак коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, вафот этган эркак М.М. Шайхонтоҳур туманида яшаган. Шунингдек, у 60 ёшда бўлгани қайд этилган.

Ҳозирда 6 784 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 211 нафарга етди. Умумий касалланиш ҳолатлари 32 654 тага тенг. Республикада 25 659 нафар бемор коронавирусдан соғайган.

Aввалроқ, Тошкентда COVID-19’га чалинган икки бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар