«Тунги қўнғироқдан кейин Президентнинг Сардоба учун қайғуриши яхши натижа берди» — Шерзод Қудратхўжаев

Сирдарёда 14 октябрь куни Халқаро пресс-клубнинг замонавий Янги Ўзбекистон шаҳарчаси фойдаланишга топширилганига бағишланган сессияси ўтказилди. Бу ҳақда сессияда қатнашган «Tez News» мухбири хабар берди.

Фото: «UzNews.uz»

Сессияда Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев Сардоба тўғони ёрилган куни ОАВда нохолис ахборотлар берилгани, бошқа мамлакатда бўлган тошқиннинг тасвири ҳам Сардобаникига қўшиб кўрсатилганини таъкидлаб ўтди. Унинг айтишича, аслида фожеа оғир бўлган.

Бундан ташқари, Шерзод Қудратхўжаев Ўзбекистон Президентига бўладиган тунги қўнғироқлар ҳақида ҳам гапириб ўтган.

«Одамлар Президентга осон, самолёт, вертолётда юради, деб ўйлайди. Аслида тунги қўнғироқлар бор. Алоҳида муаммолар бор. Уларга Президент шахсан ўзи жавоб беради. Сардобадаги тунги қўнғироқдан кейин Президентнинг қайғуриши анча яхши натижа берди», — дейди у.

Шунингдек, Халқаро пресс клуб раиси Сардоба воқеаси Президент бошчилигида бутун халқни бирлаштирганини таъкидлаб ўтди. Ҳалокатнинг илк куни Сардобада юриш қийинлашгани, ҳамма ер лой бўлиб кетгани, ҳозирда эса Оқолтин, Мирзобод туманларида бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани  айтди.

Аввалроқ Қудратхўжаев Сардобада кимлардир 2 та уй олгани, бундан норози бўлиб 3-сини олмоқчи бўлганлар борлигини айтгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар