Ўзбекистонда 5 минг ва 10 минг сўмлик банкноталар кўриниши янгиланади

Ўзбекистонда янги кўринишдаги 5 минг ва 10 минг сўмлик банкноталар чиқарилиши кутилмоқда.

Фото: uzlidep

Маълум бўлишича, 19 август куни Олий Мажлис Сенати кенгашининг навбатдаги мажлисида янги кўринишдаги 5 000 ва 10 000 сўмлик банкноталар чиқариш масаласи кўриб чиқилган.

Қайд этилишича, Сенаторлар банкноталарнинг янгиланган дизайнини 26 август куни ўтказиладиган ялпи мажлисда тасдиқлаши кутилмоқда.

Шунингдек, банкноталарнинг янги дизайни регулятор томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Янгиликлар