IT Uzum: Ўзбекистоннинг рақамли экотизимини ким яратяпти
«Uzum milliy» рақамли экотизими — бу маркетплейс, ресторан ва дўконлардан етказиб бериш, молиявий технологиялар, бизнес учун сервислар, логистика ва бошқа кўплаб имкониятларни ўз ичига олади.
Буюртмалар топшириш пунктларига ўз вақтида етиб бориши, онлайн-тўловлар дарҳол амалга оширилиши, курьерлар буюртмани қаерга етказишни аниқ билиши учун экотизим IT-жамоаси ҳамкорлар учун ҳам, мижозлар учун ҳам, ходимлар учун ҳам кўплаб маҳсулот ва сервисларни яратяпти ва ривожлантиряпти. Фойдаланувчининг смартфонидаги илова «капоти остида» — миллионлаб код сатрлари, юқори юкланган тизимлар ва энг замонавий технологиялар мавжуд. Уларнинг ортида эса — одамлар.
Узумнинг учта IT-мутахассиси ҳикоялари билан ўртоқлашамиз.
Дилдора Розиходжаева, Senior QA Engineer, Order Experience, Uzum Market:
Мен харидор тажрибаси учун масъул бўлган Uzum жамоасига 2023 йил май ойида қўшилдим. Мен тест жараёнида middle-мутахассис позициясидан старт олдим. Менга ҳеч ким янги келган ходим сифатида муносабатда бўлмагани жуда таъсир қилди — менга биринчи ҳафтаданоқ ажойиб вазифалар беришди. Бу мен тезда маҳсулотга шўнғиб кетишимнинг калити бўлди.
Тест мени лойиҳа ҳаёти циклининг битта «бўлагида» эмас, балки бутун лойиҳа устида ишлаётганим билан ўзига жалб қилади. Мен қўл тестидан бошладим ва аста-секинлик билан автоматлаштирилган тестга ўтдим ва ҳозир иккала форматни бирга олиб боряпман ва «senior» позициясига чиқдим. Автотестлар тест самарадорлиги, тезлиги ва қамровини ошириш орқали унинг имкониятларини кенгайтиради, аммо уларни ишлаб чиқиш махсус скриптларни дастурлаш бўйича билим ва кўникмаларни талаб қилади. Аввалига бу бироз вақтни олди, лекин ишлаб чиқувчи сифатидаги аввалги тажрибам ва вазифалар ва вақтни тақсимлаш кўникмалари бу жараённи қуришимга ёрдам берди. Вақт ўтиши билан мен қўл тестини минимал даражагача қисқартирган ҳолда, тўлиқ автоматлаштирилган тестга ўтишга ҳаракат қиламан.
Мен учун ишдаги асосий омил — бу жамоа. Узумда ажойиб профессионаллар ишлайди, мен биринчи кунларданоқ жамоанинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилдим. Биз маҳсулотни доимий равишда ривожлантирамиз, эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмаймиз, балки янада яхшироқ қилиш йўлларини қидирамиз — ўз-ўзимизни челленж қиламиз.
Нурмуҳаммад Суннатуллаев, Service Providers Teamlead, Uzum Fintech:
Мен Uzum fintech-жамоасига 2 йил олдин fintechда b2c сервисларини жорий этиш учун масъул жамоа тимлиди сифатида қўшилганман. Вақт ўтиши билан вазифаларим ва жамоа масъулияти соҳаси сезиларли даражада кенгайди — b2c сервислари интеграциясига b2b бўйича вазифалар қўшилди.
Жамоада 12 киши бор — барчамиз турли мамлакатларданмиз. Ўзбекистонлик матахассислари билан бирга Грузия, Эстония, Россия мутахассислари ҳам ишлайди. Жамоамиз сервисларнинг техник интеграцияси учун жавобгар. Шу туфайли Uzum Банк мижозлари турли давлат хизматлари, уй-жой коммунал хўжалиги хизматлари ва ҳоказолар учун тўловларни амалга ошириш имкониятига эга, ҳамкорларимизга эса Uzum Pay ва банк бошқа финтех хизматлари учун тўловларни улаймиз, Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими (MUNIS) билан интеграцияни таъминлаймиз ва бошқа амалиётларни бажарамиз. Шунингдек, экотизим ичидаги тўлов усулларини интеграция қиламиз — масалан, яқинда жамоамиз Uzum Tezkorда Uzum Nasiya билан насияга харид қилишни жорий этиш устида ишлади.
Ишда мен кўплаб драйверларни топаман — улар менга ва бутун жамоага доимий равишда касбий ривожланиш имконини беради. Uzum сервислари капоти остида — юқори юкланган тизимлар мавжуд. Ўйлайманки, айнан шундай тизимлар билан ишлаш ҳар қандай «техник»ни ривожлантиради, улар муаммони биргина, одатий йўл билан эмас, балки кўплаб омилларни ҳисобга олиш ва оптимал ечимни топишга ўргатади. Бундан ташқари, биз Uzumда бир хил жараёндан фойдаланмаймиз, улар доимий равишда ўзгариб туради, биз ҳар доим энг яхши усулни қидирамиз, камроқ оптимал, аммо одатий усулдан фойдаланмаймиз. Айнан шундай ёндашувнинг мавжудлиги — мен учун ишда жуда қимматли афзалликдир. Бизга ҳар қандай мутахассис ўз фикри ва таклифи билан келиши ва уни амалиётга татбиқ этиши мумкин.
Шу билан бирга, Uzumдаги фаолиятимнинг бошда айнан ушбу тез ўзгарувчан жараёнлар шахсан мен учун асосий қийинчилик эди. Аммо мен ўзгаришларни қабул қилишни ва жараёнларни эпчиллик билан қайта қуришни ўрганганимда, ишлашим тезроқ ва самаралироқ бўлди.
Таир Челебиев, Buyer Experience Teamlead, Uzum Market:
Мен Uzumда 2022 йил июнь ойидан бери ишлайман, ўз фаолиятимни b2c йўналишида маҳсулот менежери позициясидан бошладим — бизнинг жамоамиз Uzum Маркетнинг бошланғич жараёнларида эди. Биз ҳамкасбларимиз ва жамоамиз билан тўловлар ва насияга харидларни уладик, фискализация қўшдик ва буюртмаларни расмийлаштириш жараёнларини созладик ва техник ишга туширилгандан сўнг сервисни барқарорлаштирдик. Ишга туширилгандан сўнг мен мижоз тажрибаси (Buyer Experience ёки BX) йўналишига эътибор қаратдим ва бу йўналишнинг раҳбари бўлдим. Buyer Experienceга харидорнинг бутун йўли — товар саҳифасидан фойдаланувчи томонидан буюртмани сотиб олишгача — сават, чекаут, тўловлар, «Менинг буюртмаларим» бўлими, буюртмалар ҳолати ҳақидаги хабарномалар ва бошқалар. Менинг жамоамда яна 4 та маҳсулот-менежери бор, лекин Uzum Маркетда мижозлар йўлини яхшилаш билан шуғулланадиган жамоада жами 50 дан ортиқ одам ишлайди.
Uzum IT-жамоаси экспертиза юқори даражадагилиги билан ажралиб туради — ҳар бир мутахассис нафақат олдинги иш жойидан, балки бошқа бозорлардан ҳам энг яхши амалиётларни олиб келади. Биз доимо бир-биримиздан ўрганамиз ва бу бизни профессионаллар сифатида ривожлантиради.
Маҳсулот нуқтаи назаридан маркетплейс — жуда мураккаб тизим. Унда охирги фойдаланувчига сезилмайдиган кўплаб қисмлар мавжуд — бу мижоз учун ҳам, seller учун ҳам маҳсулот, бу логистика, тўлов ва бошқалар. Ҳар бир блок — бу алоҳида, лекин бошқалар билан ўзаро боғланган маҳсулот бўлиб, уни ривожлантириш керак ва баъзида бир вақтнинг ўзида ҳаммасида эътиборни жамлаб туриш қийин бўлди. Бироқ, айнан шу бизнес ҳажмини тўлиқ тушуниш ва ушбу барча блоклар бир-бири билан қандай боғланганлигини яхшироқ тушунишга имкон беради.