Деҳлидан Чикагога учаётган самолёт фавқулодда Тошкентга қўнди

Деҳли-Чикаго йўналишида АИ-127 рейсини амалга ошираётган «Air India» авиакомпанияси самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.

«Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Самолётда бўлган 86 ёшли аёл юрак хуружига учраган. Шундан сўнг экипаж энг яқин муқобил аэродромга боришга қарор қилди», — дейилади хабарда.

Соат 06:44 да «Air India» авиакомпаниясининг самолёти Тошкент аэропортига қўнди. Йўловчи ва унинг ҳамроҳи тез тиббий ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган.

Ҳозирда «Air India» авиакомпанияси самолёти Тошкент аэропортидан учишга тайёрланмоқда.

Янгиликлар

Самарқандда туман судьяси пора билан ушланди  Самарқанд вилояти Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси пора олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.  Аниқланишича, мазкур туман судининг 2022 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан, 1989 й.т. аёлнинг 2022 й.т. фарзанди вояга етгунига қадар жавобгар ҳисобланган – 1983 й.т. фуқародан алимент ундириш белгиланган.   Аммо, жавобгар томон ушбу қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисида ФИБ Пастдарғом туман судига ариза билан мурожаат қилган.   Судья эса ўз иш юритувига келиб тушган ушбу аризага асосан, жорий йилнинг 27 февраль куни суднинг 2022 йилдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни мазмунан қайта кўришни 11 март кунига тайинлаган.   Шунингдек, у ишни даъвогарнинг фойдасига ижобий ҳал этиб бериш эвазига ундан 300 АҚШ доллари талаб қилган.  Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан судьяга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.