Ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгашига янги раҳбар сайланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгашида 7 сентябрь куни сайлов бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда келтирилишича, йиғилишда Кенгаш аъзолари томонидан Ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши раиси лавозимига Тилавов Шерзод Бешимович бир овоздан сайланди.

Шерзод Тилавов мазкур лавозимга сайлангунга қадар Бухоро вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат фаолиятини олиб борган.

Аввалроқ Бухоро вилояти Ёшлар ишлари агентлигига янги раҳбар тайинлангани, Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши раиси янги лавозимга тайинлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар