Жиззахда ноқонуний олтин қазиб олаётган икки эркак тош остида қолиб, ҳалок бўлди — фото

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 26 январь куни Булоқбоши ҚФЙда яшовчи 4 фуқарони ҳудуддан 7—8 километр узоқликда жойлашган тоғдан ноқонуний равишда олтинли рудани қазиётган пайтида тош босиб қолган. Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, тўрт нафар фуқаро аҳоли яшаш жойидан тахминан 7–8 километр узоқликда жойлашган тоғдан ўзларини хавф остига қўйиб, тоғ бағрига 12–15 метр қазиб кириб руда олишаётган пайтда тош фуқароларни босиб қолган. Оқибатда йигитларнинг 2 нафари воқеа жойида вафот этган,2 нафари эса турли хил даражадаги синиш ва бошқа тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Фото: Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур фожиа муносабати билан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг масъуллари томонидан муҳокама уюштирган.

Аввалроқ Олтинкўлда Қорадарё ўзанидан ноқонуний қум-шағал қазиб олаётган фуқаро 6,5 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар