Жомбой тумани халқ таълими бўлимига янги мудир тайинланди
Самарқанд вилояти Жомбой туманига 17 август, душанба куни халқ таълими бўлими мудири этиб Юсупова Зарифа Абдусаломовна тайинланди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар берди.
Маълум бўлишича, Зарифа Юсупова 1968 йил 15 майда Жомбой туманида туғилган. Маълумоти олий, 1991 йилда Самарқанд давлат университетини битирган. У шу вақтга қадар туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
Аввалроқ Самарқанд вилояти статистика бошқармаси раҳбарлигига Толиб Сидиқов, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси рахбарлигига Ҳусан Тўхтаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи этиб Шерали Темиров тайинлангани ҳақида хабарлар берилганди.