Япония дунёдаги биринчи ёғоч сунъий йўлдошни коинотга учирди

Дунёда ёғочдан ясалган илк сунъий йўлдош Американинг SpaceX компанияси миссияси доирасида коинотга учирилди. Бу ҳақида Reuters хабар бермоқда.

Киото университети ва Sumitomo Forestry қурилиш компанияси томонидан ишлаб чиқилган Япониянинг LignoSat ёғоч сунъий йўлдоши Халқаро космик станцияга етказиб берилади ва Ердан тахминан 400 километр баландликда орбитага чиқарилади.

LignoSat Японияда ўсадиган магнолия турларидан бирининг ёғочидан тайёрланади. Кафт ўлчамидаги сунъий йўлдош Ой ва Марсни ўрганишда ёғочдан фойдаланишни синовдан ўтказиш ирасида қайта тикланадиган материалнинг космик салоҳиятини» намойиш этиш учун мўлжалланган.

Ўзимиз ишлаб чиқара оладиган ёғоч ёрдамида биз уйлар қуриш, космосда абадий яшаш ва ишлаш қобилиятига эга бўламиз, — деди Киото университети астронавти ва тадқиқотчиси Такао Дои.

Унинг жамоаси яқин 50 йил ичида Ой ва Марсда дарахт экиш ва ёғоч уйлар қуришни режалаштирмоқда.

Аппарат деворларининг ўлчамлари 10 см, қалинлиги 4−5,5 мм ва оғирлиги бир килограмм бўлган кубдан иборат. LignoSat орбитада ярим йил қолади ва унинг электрон компонентлари ёғочнинг коинотдаги экстремал шароитларга қандай бардош беришини ўлчайди.

Жаҳон