Япониядаги зилзила қурбонлари сони 13 кишига етди
Мамлакат бош вазири Санаэ Такаити барча хизматлар одамларни қутқариш учун курашаётганини таъкидлади

Японияда йўлларнинг шикастланиши ва биноларнинг қулаши каби кенг кўламли вайронагарчиликларга олиб келган зилзила оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Мамлакат бош вазири Санаэ Такаитининг таъкидлашича, барча тегишли хизматлар ёрдамга муҳтож инсонларни қутқариш бўйича тинимсиз иш олиб бормоқда.
Зилзила оқибатида, тахминларга кўра, 13 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Айрим инсонлар ҳали ҳам ёрдам кутмоқда. Иложи борича кўпроқ одамни қутқариш учун жойлардаги барча ресурсларимизни сафарбар этмоқдамиз, — деди бош вазир.
Магнитудаси 7,1 бўлган зилзила бутун префектура бўйлаб кенг кўламли вайронагарчиликларга, жумладан ёнғинлар, йўллар ва кўприкларнинг қулашига олиб келди.





