Жиззахда 30 сотих ерни 705 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Жиззахда фуқаро М.И.нинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Шароф Рашидов тумани, «Куёвбоши» маҳалласида жойлашган давлат дастури асосида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича 6 та иш ўрни яратиш ва 450 млн сўм инвестиция киритиш шарти билан «О.Қ.М» МЧЖга ажратилган. 

Фуқаро З.Т. 0,50 гектар бўш ер майдонининг 0,30 гектар қисмини 705 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 500 млн сўмини олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Жиззах