ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан газ импортини тўлиқ тўхтатмоқчи
Европа Иттифоқи 2027 йил охирига бориб Россиядан газ импортини бутунлай тўхтатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда DW Bloomberg’ га таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, Еврокомиссия июнь ойида Россия билан янги келишувлар тузиш ва мавжуд спот шартномалар асосида газ харидини тақиқловчи таклифни илгари суради. Бу чекловлар Россиядан қувур орқали ва суюлтирилган шаклда етказиладиган газнинг учдан бир қисмига тааллуқли бўлади.
Режалар 6 май куни Страсбургда эълон қилиниши кутилмоқда. Чекловлар 2027 йил охиригача кучга кириши мумкин. Бироқ импортни тўлиқ тақиқлаш муддати Европа давлатларининг АҚШ, Қатар, Канада ва Африка давлатларидан муқобил газ етказиб берувчиларни қанчалик тез топа олишига боғлиқ бўлади.
Катта ҳажмдаги таъминотлар айнан 2027 йилдан бошлаб амалга оширилиши режалаштирилган.