Доналд Трамп ЕИ товарларига 25 фоизлик божлар жорий қилади

АҚШ Европа Иттифоқидан импорт қилинадиган товарларга 25 фоизлик божлар жорий қилади. Бу ҳақда 26 феврал, чоршанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп баёнот берди.

Биз қарор қабул қилдик ва буни тез орада эълон қиламиз ва умуман олганда, бу 25 фоизни билдиради, бу автомобиллар ва шунга ўхшаш нарсалар бўлади, деди Америка давлати раҳбари журналистлар билан суҳбатда.

Европа Иттифоқида енгил автомобиллар учун 10 фоиз бож тўланади. Бу АҚШ тарифларидан тўрт баравар юқори, у ерда бу 2,5 фоизни ташкил этади, дея эслатади Reuters. Америка расмийлари Европа Иттифоқи мамлакатларидаги қўшилган қиймат солиғидан ҳам норози, у 17,5 фоиз ёки ундан кўпроқни ташкил қилади.

Мана, ростини айтайлик: Европа Иттифоқи Қўшма Штатларни чалғитиш учун тузилган, — деди Трамп. Унга кўра, «мақсад шу эди ва улар ўз ишини яхши уддалади».

Жаҳон