Бўстонлиққа олиб борувчи автомобиль йўли 3 кунга ёпилади
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли 9, 10 ва 11 сентябрь кунлари велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан ёпилади. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Хусусан, Бўстонлиқ туманида велоспорт бўйича Республика турнири ўтказилиши муносабати билан соат 08-00 дан 15-00 га қадар D012 «Бектемир-Чорбоғ қ.» автомобиль йўлининг 34 км (Чирчиқ шаҳарга кириш «платина»)дан бошлаб 54 километрлари (Оқсоқота мфй «Файз» кафеси) оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланаши маълум қилинди.
Бўстонлиқ туманига борувчи фуқоролар Чирчиқ шаҳри ёҳуд Қораманас, Қўшқўрғон маҳаллалари орқали ҳаракатланишлари мумкин бўлади.