Ўзбекистонда 2030 йилгача асфальт қилинмаган ички йўллар қолмаслиги маълум қилинди
2030 йилгача маҳаллалардаги барча асфалтланмаган ички йўллар тартибга келтирилади. Бу ҳақда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилди.
11 июл куни Қонунчилик п бўлиб ўтган ҳукумат соатида айни пайтда мавжуд лой ва тупроқ йўлларнинг 70% и шағал ёки асфальт қопламасига ўтказилган. Қолган 30% тупроқ йўллар икки йил ичида шағалланиши, 2030 йилгача эса юриш мумкин бўлмаган аҳоли пунктлари қолмаслиги режалаштирилгани айтилди.
Қайд қилинишича, бу борадаги тизим Молия ва Иқтисодиёт вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Депутат Анвархон Темиров маҳаллий йўлларнинг ҳолати юзасидан мурожаатлар кўпаяётганини қайд этиб, туманларга ажратилаётган маблағларнинг етарлилиги ҳақида сўради.
Транспор вазири Илҳом Маҳкамовнинг таъкидлашича, аниқ дастур мавжуд ва йўллар Транспорт вазирлиги тасарруфида бўлмаса ҳам, умумий сиёсат доирасида ҳаракат қилинади.
Маълумот учун, сўнгги 7 йилда Ўзбекистонда йўлларни қуриш ва таъмирлашга 61 трлн сўм ажратилган бўлиб, бу 2017 йилгача ажратилган маблағларга нисбатан 3,5 баробар кўпдир.