Тошкентда яшаш хонадонидаги ёнғин оқибатида она ва 2 бола ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманидаги хусусий уйда содир бўлган ёнғин оқибатида аёл ва унинг икки вояга этмаган фарзанди ҳалок бўлди. Бу ҳақда Millar ахборот дастурида хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Белтепа кўчасидаги бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар 16-феврал куни соат 20:51 да келиб тушди. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига соат 20:54 да етиб келган. Ёнғин соат 21:29 да ўраб олинган ва 21:38 да ўчирилган.

«Millar» ахборот дастури маълумотига кўра, ёнғин оқибатида уч киши ҳалок бўлган, яна бир киши жароҳат олган.

Ҳодиса жойида уч нафар фуқаронинг жасади аниқланган, улар она ва унинг икки вояга этмаган фарзанди бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.

Ўзбекистон