Юнусободда бир кунда иккита автоҳалокат содир бўлди
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 7 ноябрь куни иккита йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақида ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 7 ноябрь куни соат 15:30 ларда Аҳмад Дониш кўчасида 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Й.М. Nexia-3 автомашинасининг руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Шу куни соат 10:30 ларда Алишер Навоий – Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳада 1965 йилда туғилган ҳайдовчи Д.У. Тraverse автомашинасининг руль бошқарувини йўқотиши оқибатида Моbi.uz биноси қаршисида, йўлнинг қатнов қисми ўнг томонидаги темир панжарага урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси сабаб ҳайдовчи енгил тан-жароҳати билан ҳудудий шифохонага олиб кетилди.
Иккала ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан автоҳалокат расмийлаштирилган.