Замбияда вабога қарши эмлаш бошланди

Замбиянинг шимолидаги Наконде туманида вабога қарши эмлаш кампанияси бошланди. Бу ҳақида Sinhua нашри маълум қилди.

Кампания доирасида 191 минг эмланиши режалаштирилган бўлиб, бир ва ундан катта ёшдагилар қамраб олинади. Туман соғлиқни сақлаш раҳбари Филип Мунконгенинг айтишича, сешанба куни бошланган кампания учун 200 минг доза вактсина қабул қилинган. У эмлаш орқали одамларни вабога қарши иммунитетга эга қилишни мақсад қилганликларини таъкидлади.

Эмлаш олдидан аҳолига тушунтириш ишлари ўтказилган ва барча тайёргарлик ишларининг якунлангани билдирилди. Шу билан бирга, хавфли ҳудудларда 781 та саёз қудуқ тозаланиб, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш чоралари кўрилган.

Декабрь ойида Наконде туманида вабо авж олиб, 17 та ҳолат қайд этилган эди. Бироқ барча беморлар даволаниб, соғайган. Сўнгги тўрт кун ичида эса янги ҳолатлар аниқланмади.

Замбияда 2023 йил октабридан 2024 йилга қадар давом этган вабо эпидемияси давомида 20 минг дан ортиқ ҳолат ва 700 дан ортиқ ўлим қайд этилган. Наконде ушбу эпидемия даврида энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зимбабведа вабо эпидемияси тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Жаҳон