Андижонда газ заправкадаги портлаш оқибатида 2 киши жароҳатланди
Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ҳаво-газ аралашмаси портлаши содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Қайд этилишича, ҳолат 20 февраль куни соат 18:02 да Янги Найнаво маҳалласи ҳудудидаги пропан «заправка»да содир бўлган. ФВБ ёнғин-қутварув экипажлари воқеа жойига 18:13 да етиб борган. Ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган.
Бирламчи маълумотга кўра, ўша ерда бўлган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳодиса содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.