Зарафшондаги аэропорт фаолияти тикланиши мумкин

Навоий вилоятига Президент ташрифи доирасида ўтказилган мажлисда вилоят инфратузилмасини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Мажлис давомида эски аэропорт масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилишича, Зарафшон шаҳри аҳолиси 2-3 йилда 100 мингдан ошади. Шу боис, Зарафшон ҳудудини Томди тумани ҳисобидан 2 минг гектарга кенгайтириб, 150 минг аҳоли учун шароит яратиш зарур. Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида жами 200 минг аҳоли яшайди. Улар Тошкент шаҳрига келиш учун аввал автомобилда 250-300 километр йўл юриб, Навоий шаҳрига боради. Кейин эса, бу ердан поезд ёки самолётга ўтриб, Тошкентга боришга ажбур бўляпти.

Зарафшон шаҳридаги 80 йилларда қурилган аэропорт эса ҳозирда ишламаяпти. Ушбу аэропорт фаолиятини қайта тиклаш масаласини ўрганиб, тегишли таклифлар киритиш топширилди.

Масъуллар олдига ижтимоий инфратузилма ва коммуникация тармоқларини қиш мавсумига сифатли тайёрлаш, камчиликларни бартараф этиш вазифаси қўйилди.

Қарорлар