Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Мизорам штати Аижал шаҳри яқинида қурилаётган кўприкнинг қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди.
“Камида 17 ишчи ҳалок бўлди. Қутқарув ишлари давом этмоқда”, дейди штат бош вазири.
Кўприк қулаганда у ерда 35-40 нафар қурилиш ишчиси бўлган.
Полиция маълумотларига кўра, қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин, чунки вайроналар остидан ҳали ҳамма жасадлар топилмаган.
Ҳодиса сабаблари ҳақида маълумотлар йўқ. Мамлакат Бош вазири Нарендра Модининг идораси ҳалок бўлганларнинг қариндошларига 200 минг рупий (тахминан 29 миллион сўм) ва жабрланганларга 50 минг рупий (6 миллион сўм) тўлашга ваъда берган.