Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар илк бор Осиё ва Океания 20 ёшгача бўлган командалар чемпионатида иштирок этишмоқда
Xоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор Халқаро хоккий федерацияси паноҳида ўтказилаётган халқаро турнирда иштирок этишмоқда. 18 ёшгача бўлган йигитлар ўратасида ўтказилаётган Осиё ва Океания чемпионати Монголия пойтахтида Улан-Баторда ўтказилмоқда.
Ёш хоккейчиларимиз бугун ўзларини биринчи учрашувларини ўтказишди. Уларнинг рақиблари Туркманистон терма жамоаси бўлиб, ушбу команда устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, илк тарихий ютуққа эришди.
Бизнинг U18 терма жамоамиз рақиблари шунингдек Таиланд, Монголия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Эрон терма жамоалари бўлишади.
Йигитларимиз чексиз ҳурсанд. Улар тарихга биринчилар бўлиб киришади. Хоккейчиларимиз,уларнинг ота-оналари, мураббийлари ва Хоккей федерацияси учун бу катта ва машаққатли меҳнат натижасидир. Бундай мусобақаларда иштирок этиш йигитларимиз учун – катта тажриба ва шунинг ўзида ҳам жиддий синовдир. Бу эса, ўз навбатида, профессионал маҳоратлари ўсиши учун қўшимча туртки бўлади – дейди Ўзбекистон хоккей федерацияси президенти Баҳтиёр Фозилов.