Ғазодаги уйларнинг қарийб 30 фоизи вайрон бўлган ёки яшашга яроқсиз ҳолга келди – БМТ
Исроил Ғазога авиазарбалар беришда давом этмоқда. Натижада юзлаб инсонлар очиқ осмон остидаги қопқонда қолган.
⊆
“Асосий қисми Фаластин фуқаролик мудофаасидан иборат қутқарув гуруҳлари ёқилғи ва техникалар етишмаслиги, алоқанинг чекланган шароитларида, шунингдек доимий авиазарбалар остида бор кучи билан ўз вазифасини бажаришга ҳаракат қилмоқда.
Баъзи касалхона бинолари бутунлай йўқолиб кетиш арафасида, баъзилари жароҳатланганлар билан тўлиб кетган. Бундай ҳолатда 9 минг атрофидаги саратонга чалинган касаллар ягона кимёвий даволаш имконияти мавжуд касалхонада етарлича даволана олмаяпти”, — дейилади Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ҳуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси хабарида.
Маълум бўлишича, Ғазо сектори 10 кундан буён электр энергиясидан бутунлай узилган. Ғазо уй-қурилиш вазирлигига кўра, 7 октябрдан буён сектордаги уйларнинг қарийб 30 фоизи вайрон бўлган ёки яшашга яроқсиз ҳолга келган.