Ўзбекистонда 6 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
«Ўзгидромет» 6 ноябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Маълум қилинишича, ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19-24 даража илиқ бўлади.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-23 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20 даража илиқ бўлади.