Тошкентда 6 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 6 та автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 май куни соат 12:30 ларда Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.
Тўқнашув «Малибу-2», BYD SONG, «ВАЗ-2105», «Лаcетти», «Нексия-3» русумли енгил машиналар ва «ЗИЛ» русумли юк машинаси иштирокида рўй берган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.