Тошкентда 8 ёшли қизга тегажоғлик қилган катта ёшли киши ушланди
Ижтимоий тармоқларда ёши катта шахс вояга етмаган қизни қаршилигига қарамасдан ўпиб, уятсиз-бузуқ ҳаракат содир этгани акс этган видео тарқалди. Видеода акс этган ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганишлар олиб борилган.

Қайд этилишича, 8 август куни тахминан соат 18:30 ларда 63 ёшли М.И. Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг орқа тарафидаги йўл четида ўтирган вояга етмаган 8 ёшли Ш.У.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.
Мазкур ҳолат бўйича жабрланувчининг ота-онаси томонидан ИИОга ариза тушмаган.
Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.