Фарғонада фермер хўжалиги раҳбари 80 минг долларга ер сотмоқчи бўлганида ушланди

Фарғона вилояти Бувайда туманида ноқонуний равишда ер сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари қўлга олинди.

Қайд этилишича, департаментнинг Бувайда туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда «Ш.С.» фермер хўжалиги раҳбари Ф.М. «Ғ» МMTP ҳудудидан боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ажратилган суғориладиган ер майдонининг 0,75 гектарини фуқаро Г.Б.га 80 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар