«Ҳаж» ва «Умра» сафарларига рухсат берилиши мумкин — Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Камилов

7 апрель куни Сенат ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан томонидан ўтказилган жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди. 

Фото: uznews

Хабарга кўра, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Камилов 17 майдан бошлаб, «Ҳаж» ва «Умра» сафарларига рухсат берилиши мумкин эканлигини маълум қилган.

«Кечаги маълумотни олиб қарасак, Саудия Арабистонида бир кунда касалланиш ҳолати 600 нафардан ошди. Аксари Макка ва Ар-Риёз ҳудудига тўғри келаяпти. Ўтган куни эса Мадина шаҳрида кўпроқ эди. Шу сабаб Саудия Арабистони тўлиқ ёпилган, «Умра» дастурлари ҳаммаси тўхтатилган», — деди қўмита вакили.

Шунингдек, ҳозирда сафарларни амалга ошириш юзасидан давлатлар ўртасида ёзишмалар олиб борилаётгани қайд этилган.

«Жидда шаҳридаги консулликда «Ҳаж» ва «Умра» ишлари бўйича алоҳида атташе фаолият кўрсатади. Кеча ҳам биз маълумот олдик. Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги баёнотидан келиб чиқсак, агар вазият бироз барқарорлашса, 17 майдан улар очиши мумкин. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлигини хулосасига таянган ҳолда иш кўради», — деди Музаффар Камилов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда «Йил имоми» эълон қилинди деб хабар қилган эдик.

Янгиликлар