Андижон туманида 12 та боғча анъанавий шаклда фаолиятини бошлади (фото)

Андижон туманидаги 12 та боғча 24 октябрь куни анъанавий шаклда фаолиятини бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Халқ депутатлари Андижон тумани кенгашининг 24 октябрь кунги ҳайъат йиғилиши қарорига кўра тумандаги 32 та давлат мактабгача таълим ташкилотларидан 12 таси анъанавий шаклда ўз фаолиятини бошлади. Тарбияланувчилар Республика махсус комиссиясининг «Пандемия даврида мактабгача таълимни тизимини фаолиятини давом эттириш тўғрисида»ги қарорида кўрсатилган талаблар асосида қабул қилинган.

Фото: Андижон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Андижон шаҳрида 12 та, Асака ҳамда Балиқчи туманида 10 та, Булоқбошида 13 та, Бўстонда 18 та, Избосканда 7 та, Пахтаободда 9 та, Хўжаободда 6 та, Шаҳрихонда 13 та, Қўрғонтепа туманида 8 та ҳамда Хонобод шаҳрида 2 та боғча ўз фаолиятини анъанавий шаклда бошлади. Шунингдек, 27 октябрь куни 7 та туманда яна 24 та боғчанинг очилиши режалаштирилган.

Фото: Андижон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Андижон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Андижон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Олтинкўлда қиймати 5 миллиард сўм бўлган янги текстил фаолиятини бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар