Андижонда 50 кишилик ичши гуруҳ «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»ни шакллантиради
Андижон шаҳрида ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида 26 октябрь куни 61 та хонадон ўрганилиб, 50 кишидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Х.Aбдураҳимов 26 октябрь куни ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида сектор ҳудудидаги «Маданият» МФЙга борган. У ерда истиқомат қилувчи ишсиз аёллар ва ишсиз ёшларни аниқлаш ва уларга амалий ёрдамлар кўрсатиш бўйича хатловлар ўтказилган.
Ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш, уларга шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳудудда сўровнома асосида 61 та хонадонга бирма-бир кирилиб, бунда 25 нафар ёшлар ва 36 нафар аёллар хатловдан ўтказилди.
Шу билан бирга, ҳудудда аёллар ва ёшлар хатлови бўйича кучайтирилган тартибда иш ташкил этиш мақсадида Андижон машинасозлик институти биносига 50 та компьютер ва 50 кишидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилган.
Аввалроқ Андижонда шароити оғир бева аёлнинг фарзанди ишга жойлаштирилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Наманган шаҳрида сўнгги 9 ойда салкам 8 минг нафар эҳтиёжманд фуқаро иш билан таъминланганди.