Ўзбекистонда сунъий идрок йўналиши бўйича айрим ОТМларда грант асосида кадрлар тайёрланиши маълум қилинди

Шавкат Мирзиёевнинг cунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Uznews хабар берди.

Фото: Hudud24

Хабарга кўра, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб грант асосида cунъий идрок йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган ҳамда сунъий идрок технологияларини амалий қўллаш бўйича ўқув курслари ва фанларини жорий қилиш кўзда тутилган ОТМлар рўйхати тасдиқланди.

Таъкидланишича, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб рўйҳатда кўрсатилган ҳар бир ОТМга камида бир нафар етакчи хорижий эксперт ва олим сунъий идрок ҳамда уни қўллаш технологиялари соҳасида ўқитишда иштирок этиш учун жалб қилинади.

Маълумотга кўра, хорижий экспертлар ва олимларни олий таълим муассасаларига жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

Янгиликлар