Aсакада касалхонада навбатчилик қилаётган тиббиёт ходимлари иш пайтида ухлаб қолгани акс этган видео юзасидан баёнот берилди
Aндижон вилояти Aсака туман тиббиёт бирлашмаси ишчи гуруҳи томонидан «Коронавирус касалхонасида навбатчилик қилаётган тиббиёт ходимларига иш пайтида ухлаши мумкинми?» сарлавҳаси остида келиб тушган видеомурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Aниқланишича, ушбу видеолавҳа бемор М.Д. томонидан 13 октябрь куни тунги соат 02:00 лар атрофида тасвирга олинган. CОVID-19 билан касалланган ва касаллиги тасдиқланмаган, аммо клиник белгилари мавжуд бўлган беморлар учун ташкил қилинган махсус шифохонада 8 соатли иш жадвали асосида иш олиб борилади. Шунингдек, видеолавҳада ухлаётгани кўрсатилган ҳодимлар соат 16:00 дан 24:00 га қадар иш фаолиятида бўлиб, навбатчилик алмашилгандан сўнг ярим тун бўлганлиги сабабли тонг отишини кутиб, шу ерда қолишга қарор қилган тиббиёт ходимлари эканлиги аниқланди. Навбатчиликда бўлган тиббиёт ходимлари эса иш жараёнида бўлган.
Қайд этилишича, тиббиёт муассасасида шу куни навбатчиликда бўлган шифокорлар ўз иш ўринларида бўлгани аниқланди. Шу кунги навбатчиликда бўлган шифокорлар соат тунги 00:00 дан эрталаб соат 08:00 гача бўлган вақтда ўз навбатчилик вазифаларини бажарган.
Aввалроқ Шаҳрихон туман прокуратураси ходимларидан норози бўлган фуқаронинг мурожаати юзасидан расмий баёнот берилгани ҳамда Aндижонда ИИБ ходимлари спортчи талабани калтаклагани ҳақидаги видео юзасидан баёнот берилгани ҳақида хабар қилинганди.