Асакада салкам 24 минг аҳолига хизмат қиладиган поликлиника очилди (фото)

Андижон вилояти Асака туманида 23 740 нафар фуқарога хизмат қиладиган оилавий поликлиника очилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 27 октябрь, сешанба куни Асака тумани «Ниёзботир» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 11-Қишлоқ оилавий поликлиникаси фойдаланишга топширилган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Поликлиниканинг очилиш маросимида туман ҳокими ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этган. Туман ҳокими ва йиғилганлар поликлиникада яратилган шарт-шароитлар билан танишган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Ушбу муассасага вилоят маблағлари хисобидан 1 миллиард 600 миллион сўм ажратилган. Қайд этилишича, 11-Қишлоқ илавий поликлиникаси 5 та МФЙ ўрамида истиқомат қилувчи 23 740 нафар ахолига хизмат қилади. Эндиликда шифокорлар ушбу янги бинода тиббий хизмат кўрсатади.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Андижонда COVID-19’га чалинган ҳомиладорларнинг ерда ётгани айтилган ҳабар юзасидан ўрганиш бошланганди. Шунингдек, Пахтаободда коронавирус беморларини даволаш марказига салкам 4 миллиард сўмлик асбоб-ускуналар келтирилгани хабар қилинди.

Янгиликлар