Пахтаободда коронавирус беморларини даволаш марказига салкам 4 млрд сўмлик асбоб-ускуналар келтирилди (фото)

Андижон вилояти Пахтаобод туманида коронавирус беморларни даволаш марказига 16 октябрь, жума куни салкам 4 миллиард сўмлик асбоб-ускуналар олиб келинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 15 октябрь, пайшанба куни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов туманнинг Маданият қишлоғида ҳудудий поликлиникасига ташриф буюрган. Ушбу поликлиникида коронавирус беморлари учун ҳозирланаётган 128 ўринли захира жойларини кўздан кечириб, керакли кўрсатмаларни берган.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, 16 октябрь, жума куни ушбу захира ўринлари учун керакли анжомлар: рентген аппатарати, кислород концертрати, дори-дармонлар жамланмаси ва ётоқ анжомлари келтирилган. Асбоб-анжомларни қабул қилиб олиш жараёнида иштирок этган туман ҳокими ва прокурори, мутасаддиларга керакли кўрсатмаларни берган.

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан аввал Гулистондаги портлашдан сўнг Наманган шаҳрида коронавирус беморларини даволовчи шифохоналар ҳолати ўрганилгани ва Андижондаги кислород станциялари ҳолати текширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, ССВ Зангиотадаги шифохонада электр тармоғида узилиш бўлганини рад этгани ҳамда Асака коронавирус беморлари шифохонасига «СЭС» ходими бириктирилмагани юзасидан муносабат билдиргани маълум қилинган.

Янгиликлар