Ўзбекистоннинг Кувайтдаги янги элчиси тайинланди
ТИВ бошқарма бошлиғи Қувайт пойтахтида иш бошлади.
Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Кувайтдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Аюбхон Юнусов Кувайтга тайинланишидан олдин ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
У шунингдек, 2003 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида турли лавозимларда, жумладан, марказий аппаратда, Саудия Арабистонидаги элчихонада, Жидда шаҳри ва Дубай Эмиратидаги (БАА) Бош консулликларда ишлаган.