Тошкент шахрида янги Balmain бутиги очилди

Balmain Тошкентдаги Glamour Avenue мода ҳиёбонида жойлашган Ўзбекистонда ўзининг биринчи бутигининг очилгани ҳақида эълон қилишдан мамнун. Balmain — ҳашамат, нафислик ва инновациялар тимсолидир. Ўзининг «Янги франсуз услуби» билан Per Balmain шартлиликни енгиб, нафисликнинг дадил ечимларини таклиф этган ҳолда, 75 йилдан ошиқ вақт илгари юқори модада инқилоб ярата олди.

2011-йилдан бери ижодий директор Оливье Рустеннинг раҳбарлигидаги мода уйи Balmain’нинг инклюзив ва кучли армиясига хизмат қилиб, ўз меросига содиқ қолиб келмоқда. Натижада ҳақиқий маҳорат ва мода уйининг Париж меросини намойиш қилувчи ўзига хос сиймо, таниқли услуб ва кодлар пайдо бўлди.

Balmain ҳар бир аёлга ўзини супер юлдуздек ҳис қилиш имконини беради. Унинг содиқ мухлислари орасида Ким Кардашиан, Женнифер Лопез, Карла Бруни, Рози Хантингтон-Уайтли, Алессандра Амбросио ва Кайли Женнер каби услуб иконалари бор.

Тошкентдаги янги Balmain Paris бутиги эркаклар ва аёллар учун тўпламларнинг тўлиқ ассортименти, шу жумладан кийимлар, аксессуарлар ва поябзалларни таклиф этади. Бутикда шахсий учрашувлар учун ажратилган махсус жойлар ҳам мавжуд.

Бутик очилишида меҳмонлар франсиялик @cezairemusique томонидан ижро этилган мусиқий тўпламдан баҳраманд бўлдилар.

Balmain Boutique Glamour Avenue ҳудудида навбатдаги монобренд лойиҳага айланиб, Ўзбекистондаги люкс харидлар учун янги форматни ўрнатмоқда.

Манзил: Тошкент, Миробод кўчаси, 66, Mirabad Avenue 

Тел.: +99878 122 30 00

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар