Бухорода Spark машинаси бетон ариққа тушиб кетди
Жорий йилнинг 25 апрель куни Бухорода Spark русумли машина ариққа тушиб кетди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 25 апрель куни соат тахминан 00:12 ларда Бухоро шаҳри Ҳофиз Таниш Бухорий кўчасидан Зулфия кўчаси томон ҳаракатланиб бораётган Spark русумли машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл ёқасидаги бетон ариққа тушиб кетган.
Ҳодиса оқибатида Spark автомашинасида бўлган бир нафар йўловчи ва ҳайдовчи енгил тан жароҳати олган. Ҳозирда йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.